O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛНОР

Tasnif: Бу сифат асли тожикча гул I (к.) ва 'гули ва думалоқ меваси ичидаги доналари қизил рангли дарахт' маъносини англатадиган анор отидан (ТжРС, 28) тузилган гули анор изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 106), -и изофаси ва а товуши айтилмай гулнор шакли юзага келган; анор гули рангидаги', 'кирмизи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 197). Бу сифат аёлларнинг атоқли оти сифатида хам ишлатилади.