O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛРАЪНО

Tasnif: Бу от тожикча гул I оти билан (қ.) асли 'енгилтак' маъносини англатадиган арабча раьио отидан (ЎТЭЛ, II, 355) тузилган гули раъно изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 106), -и изофаси айтилмай қўйганидан кейин ўзбек тилида қўшиб ёзиладиган бўлган (Жорий имло қоидаларининг 65- параграфига қаранг). Бу от ўзбек тилида 'усти сариқ, ичи қизил, гўзал ва нафис гул' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎКААҚЛ, 163; ЎТИЛ, I, 197).