O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛТОЖИХЎРОЗ

Tasnif: Бу от асли тожикча гул 1 (қ.), 'қушнинг боши тепасидаги этдор ўсимта' маъносини англатадиган тож оти (ТжРС, 398) ва 'товукнинг эркаги' маъносини англатадиган хурўс отидан (ТжРС, 432) таркиб топган гули тожи хурўс изофа бирикмасига тенг бўлиб (ТжРС, 106), олдин тожи хурўс изофа бирикмаси тузилиб, кейин бу бирикма ва гул оти билан яна изофа бирикмаси тузилган: (гули) X (тожи X хурўс). Ўзбек тилида хурўс отининг иккинчи бўғиндаги ў товуши о (а) товушига, биринчи бўғиндаги у товуши ў товушига алмаштирилган; бу бирикма қисмлари оралишдаги биринчи -и изофаси айтилмай қўйган ва қолган қисмлар бир бутун ҳолда қўшиб ёзиладиган бўлган. Бу от 'хўрознинг тожига ўхшаб кетадиган гул' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,197).