O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАРОҒ

Tasnif: ’ҳужум ёки ҳимоя учун ишлатиладиган қурол’. Посбоннинг я р о ғ и д а садоқат зоҳир (Ёнғин Мирза). Бу от қадимги туркий тилда ’қаттиқ’, ’мустаҳкам’ маъносини англатган йар сифатига -а қўшимчасини қўшиб ясалган феълдан -қ қўшимчаси билан ясалган бўлса керак: (йар + а = йара-) + қ = йарақ (ПДП, 385; ДС, 239); ўзбек тилида сўз охиридаги қ ундоши ғ ундошига, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, ғ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: йарақ > йäрâғ > йäрâғ. Йарағ сўзи асли ’темирдан ясалган ҳимоя анжоми’ни англатган, кейинчалик маъно кенгайиши юз бериб, ’ҳужум қуроли’ни ҳам англата бошлаган.