O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУЛҲАМИШАБАҲОР

Tasnif: Бу от тожикча гул I отига (қ.) 'доимо' маъносини англатадиган ҳамеша равиши билан (ТжРС,498) 'кўклам' маъносини англатадиган баҳор отини кўшиб (ТжРС,53) тузилган, 'доим гуллаб-яшнаб турадиган' маъносини англатадиган ҳамешабаҳор сифатидан (ТжРС,498) иборат бўлиб, 'йилнинг баҳор,ёз, куз фаслларида доим очилиб турадиган қизғиш-сарғиш рангли гул' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 198). Бу қўшма от ўзбек тилига ҳамеша кисми таркибидаги э(е) товушини и товушига алмаштириб олинган.