ГУНОҲ
Tasnif: Бу от ПРСда [гонаҳ] шаклида келтирилиб, "вина, проступок;
преступление, грех" деб изоҳланган (427); ТжРСда гунаҳ шаклида келтирилиб, гуноҳ шаклига хавола берилган (108); ЎКААҚЛда хар икки шаклда келтирилиб, хар бирига изоҳ берилган (168, 169). ЎТИДца фақат
гуноҳ шаклида келтирилиб, '1) шариатга хилоф иш; 2) одоб-аҳлоқ
доирасига сиғмайдиган, ножўя хатти-ҳаракат; айб' деб таърифланган (199). Кўринадики, бу отнинг асл шакли гуноҳ бўлиб, асосий маъноси - 'шароитга хилоф хатти-харакат'.