O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУНОҲКОР

Tasnif: Бу сифат ТжРСда гуноҳгор, гуноҳкор шаклларида келтирилиб, гуноҳкор шаклига хавола берилган (108); ПРСда [гонаккар] шаклида келтирилган (427). Кўринадики, бу сифат ўзбек тилига форс тилидан олинган. Бу сифат гуноҳ отига (к.) асли 'иш' маъносини ифодалайдиган -кор қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'шариатга хилоф, айб деб қараладиган хатти-ҳаракатни амалга оширган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 199).