O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУФТУГЎ

Tasnif: Одатда гуфтугў ҳил- феъли таркибида ишлатиладиган бу от ПРСда [гофт-о-гу] шаклида келтирилиб, [гофтгу] шакпига ҳавола берилган (425), ТжРСда гуфтугу(й) шаклида келтирилган; кўринадики, бу от ўзбек тилига тожик тилидан охиридаги қавсларга олинган (демак, қатнашуви шарт бўлмаган) й товушини ташлаб олинган. Бу от асли 'гапир-' маъносини англатадиган гуфтан феълининг (ТжРС,110) гуфт ўтган замон асоси билан гў хозирги замон асосини ва боғловчисининг у шакли орқали жуфтлаб тузилган бўлиб, 'фикрлашиш', 'маслаҳатлашиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 200).