ГУШНА
Tasnif: Бу сифат ПРСда [горосне] ва [гошне] шаклларида келтирилиб
(421), бошка ўринда [гошне] шаклидан [горосне] шаклига ҳавола берилган (425); ТжРСда гошна шаклидан гурусна шаклига ҳавола берилган бўлиб, 'оч', 'очкўз', 'тўймас' маъноларини англатиши айтилган (109). Кўринадики, форс, тожик тилларида горсне, гурусна шакллари асосий ҳисобланади; ўзбек тилига бу от тожикча гошна шакли таркибидаги о товушини у
товушига алмаштириб олинган; асли 'очкўз' маъноси асосида пайдо бўлган 'ашаддий' маъносини англатиш учун ишлатилади; ЎТИЛда бу сифатнинг маъноси 'зўр', 'зўравон' деб нотўгри изоҳланган (ЎТИЛ, I, 200).