ГЎЙО II, ГЎЙОКИ
Tasnif: Худди', 'каби' маъносини ифодалайдиган бу
ўхшатиш бирлиги (эргаштирув богловчиси) ПРСда [гуйа] сифатининг иккинчи маъноси ("повидимому, кажется, как будто, словно") деб келтирилган (431); шунга ўхшаш маъно ("словно, можно сказать, можно подумать") [гуй] бирлиги билан хам ифодаланиши айтилган. Кўринадики, бу боғловчи асли гўйи товуш таркибига эга бўлиб, 'айтиш мумкин
маъносини билдирган. Бу боғловчи охиридаги и товуши кейинчалик гуй сифати охиридаги товушга монанд равишда о айтиладиган бўлган, натижада шаклан бир ҳиллик юзага келган. Гўйоки боғловчиси 'айтиш
мумкинки' маъносини билдиради (ЎТИЛ, I, 201).