O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАСАТИҒЛИҚ

Tasnif: ’оро берилган’, ’безалган’. Кундузлари Тошхон ясатиғлиқ уйда ёлгиз қолар эди (Р.Раҳмонов). Бу сифат ўзбек тилида йаса- феълининг ’беза-’, ’чиройли қил-’ маъносидан -т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -(и)қ қўшимчасини қўшиб ясалган отдан -лиқ қўшимчаси билан ясалган; -лиқ қўшимчаси қўшилганидан кейин унинг олдидаги қ ундоши ғ ундошига алмашган: [(йаса- + т = йасат-) + иқ = йасатиқ] + лиқ = йасатиқлиқ > йасатиғ- лиқ.