ДАМ-БАДАМ
Tasnif: Тожик тилида дам ба дам тарзида ажратиб ёзиладиган
бу равиш 'лаҳза', 'он' маъносини англатадиган дам отини (ТжРС, 114) ба боғламаси орқали такрорлаб тузилган (ТжРС, 539); ўзбек тилида ба такрорланувчи қисмга қўшиб, бош қисмга чизиқча орқали ярим қўшиб ёзилади. Бу равиш 'кетма-кет', 'дам ўтмай' маъносини англатади. Ўзбек тилида ба боғламасининг ма шаклини дам қисмига қўшиб дамма-дам
шаклида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ, I, 107).