O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАСОҒЛИҚ

Tasnif: ’ноз-неъматлар қўйилган’. Хизматкор чол дарҳол дастурхон ёзиб, даҳлиздан я с о ғ л и қ баркаш олиб кирди (М.Осим). Бу сифат қадимги туркий тилда ’туз-’, ’тартибга келдир-’ маъносини англатувчи йаса- феълидан -қ қўшимчаси билан ясалган 41-10 отга (ЭСТЯ, IV, 151) ўзбек тилида -льқ қўшимчасини қўшиб ясалган; —льқ қўшимчаси қўшилганидан кейин унинг олдидаги қ ундоши ғ ундошига, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йаса- + қ = йасақ) + лиқ = йасақлиқ > йасағлиқ.