O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРРА

Tasnif: Бу от ПРСда [дорре] шаклида (216), ТжРСда дарра шаклида (119) келтирилиб, 'кишига жазо бериш мақсадида кайишни эшиб тайёрланадиган зарба бериш қуроли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 212). Асли 'кўп карра уриб жазола-' маъносини англатадиган тожикча дарридан феълининг (ПРС,216) дарр ҳозирги замон асосига -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган. Бу от тарихан дарра ур- бирикмаси таркибида ишлатилган.