O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАХШИ

Tasnif: ’ижобий сифатта эга’, ’кишига ёқадиган, маъқул бўладиган’. Яхши сўз — жон озиғи, ёмон сўз — бош қозиғи (Мақол). Бу сифат қадимги туркий тилда ҳам ’дидга, хоҳишга мос туш-, маъқул бўл-’ маъносини англатган йақ— феълининг (ЭСТЯ, IV, 64) ’бироз’ маъносини ифодаловчи -(ы)ш қўшимчасини қўшиб ҳосил қиллинган шаклидан —ы қўшимчаси билан ясалган; -ы қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ш ундоши таъсирида унинг олдидаги қ ундоши х ундошига алмашган (Девон,III, 39); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йақ- + ыш = йақыш-) + ы = йақышы > йақши > йахшы > йахши.