O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРРАНДА

Tasnif: Бу от ПРСда [дарранде] шаклида (215), ТжРСда дарранда шаклида келтирилган. Асли форс тилида [дар(р)идан] феълининг (216) дарр ҳозирги замон асосига -анда ҳозирги замон сифатдоши қўшимчасини (ТжРС, 561) қўшиб ҳосил қилинган; дар(р)идан феъли 'йирт-', 'парчапа-' маъносини англатади, шунга кўра дарраида оти 'йиртқич ҳайвон' маъносини англатиш учун ишлатилади (ТжРС, 119). Бу отнинг маъноси ЎТИЛда 'сутэмизувчи ҳайвон' деб ноаниқ таърифланган (I, 212).