O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДАРЧА

Tasnif: Бу от ПРСда [дариче] шаклида (216), ТжРСда дарича шаклида (118) келтирилган; ЎТИЛда эса дарича шаклида хам келтирилиб, изоҳ дарча мақоласида берилган (211, 212). Кўринадики, бу от 'эшик', 'дераза' маъносини англатадиган дар[и] отига (ТжРС, 116) кичрайтириш маъносини ифодалайдиган ўзбекча -ча қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; 'кичик дераза' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, 1. 212).