ДЕВОР
Tasnif: Бу от ПРСда [дивар] шаклида чўзиқ и товуши билан (234),
ТжРСда девор ва девол шаклларида, кейингисини разг. таъкиди билан (126), ЎТИЛда девор, девол (I, 218), довол (I, 230) шаклларида, кейинги иккисини с.т. таъкиди билан келтирилган; демак, бу от ўзбек тилига тожик тилидан олинган; сўзлашув тилида биринчи бўғиндаги э(е) товуши о товушига алмаштирилган (р товушининг л товушига алмаштирилганини
изоҳлаш қийин). Бу от 'иморатнинг тик ҳолдаги қисмлари', 'бирор
майдонни ташқаридан ажратишга хизмат қиладиган тик ўрам' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 218).