
ДИД
Tasnif: Бу or эроний тиллар тараққиётининг қадимги даврига мансуб
туркум синкретизмининг ҳозирги тилга етиб келган вакили бўлиб, дид(ан) феълининг асоси билан товуш жихати бир хил. Бу от ПРСда [дид] шаклида чўзиқ и товуши билан (232), ТжРСда дид шаклида қиска и товуши билан (128), ЎТИЛда хам шундай шаклда (223) ёзилган. ПРСда ва ТжРСда бу от
асли 'кўриш', 'кўз билан кузатиш' маъносини англатиши таъкидланган: ЎТИЛда бу отга берилган 'гўзалликни, нафосатни ҳис этиш, ундан эстетик завқ олиш кобилияти' маъноси кейинчалик пайдо бўлган, энг кейин 'фахм',
идрок маъноси юзага келган. Бу от оилан ўзбек тилида дид-фаросат жуфт оти тузилган.