O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДИЛАФГОР

Tasnif: Бу тожикча сифат дш отига (к.) 'шикастланган, 'яраланган' маъносини англатувчи афгор сифатини (ТжРС, 34) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'дард-алам чекиб кўнгли вайрон бўлган' маъносини англатади (УТИЛ, I, 225). Бу сифат таркибидаги афгор қисми тожик сўзлашув тилида абгор шаклида ҳам айтилади (ТжРС, 15), дилабгор (ТжРС, 130). ЎТИЛда бу сифатнинг дилабгор шакли асосий деб келтирилгани ўринли бўлмаган.