ЙАШИРИН
Tasnif: ’ўзгаларга билдирмай’, ’махфий’. Бу ер я ш и р и н ўлдириладиган бандилар қушхонаси эди (Садриддин Айний). Бу сўз қадимги туркий тилда ’ўзга кўрмайдиган жойга қўй-’ маъносини англатган йашур- феълидан ’ҳолат’ маъносини ифодаловчи -у қўшимчасини ва қадимги восита келишигининг -н қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 161); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига, у унлилари и унлиларига алмашган: (йашур- + у = йашуру) + н = йашурун > йäширин.