ДИЛОЗОР
Tasnif: Бу сифат дил отига (қ.) 'кўнгилни оғрит-' маъносини
англатадиган озурдан феълининг озор ҳозирги замон асосини (ТжРС,284) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'кўнгилга озор берадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 225). Бу сифатдан ўзбек тилида дилозорлик оти хосил қилинган.