O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДОНА

Tasnif: Кўп маъноли бу тожикча от бош маъносида 'ўсимлик ҳосилининг (уруғининг) бир донаси' маъносини билдириб, 'бошоқли, дуккакли ўсимлик ҳосили' маъносини англатадиган дон отидан (ТжРС, 135) -а қўшимчаси билан (ТжРС, 543) хосил қилинган бўлиб, саноқ сон билан ишлатилганида -та қўшимчаси ифодалайдиган маънони ифодалайди: бир дона каби; такрорлаб дона-дона шаклида ишлатилганида 'ҳар бири алоҳида-алохида' маъносини англатади. Ўзбек тилвда дона отидан -лаб қўшимчаси билан доналаб равиши ҳосил қилинган (ЎТИЛ, I,233).