O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ДУРБИН

Tasnif: Асли 'узоқ ' маъносини англатадиган дур I сифатига (ТжРС, 140) 'кўр-' маъносини англатадиган дидан феълининг (ТжРС, 128) бин ҳозирги замон асосини (ТжРС, 71) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'узоқни кўрадиган' маъносини англатади (ТжРС, 140: дурбин //); шу маъно асосида 'узоқни яқин ва йирик қилиб кўрсатадиган асбоб' маъносини англатадиган от юзага келган (ТжРС, 140: дурбин I); ўзбек тилига от маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I, 240).