
ДЎЛАНА
Tasnif: Бу тожикча от асли дўлона товуш таркибига эга бўлиб
(ТжРС, 143), ўзбей тилида о товуши а товушига алмаштирилган; 'юмалок муз шаклидаги ёғин' маъносини англатадиган дул отига (ТжРС, 143; ЎТИЛ, I, 242) 'ўхшаш' маъносини ифодалайдиган -она қўшимчасини (ТжРС, 542) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'тоғ ёнбағрида ёввойи тарзда ўсадиган бута дарахтининг сариқ-қизғиш рангли дўлга ўхшаш юмалок
меваси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 243).