ЖАВДАР(И)
Tasnif: Бу от ПРСда [джоудар] ва [джоударе] шаклларида
келтирилиб, 'ёввойи қора буғдой' деб изоҳланган (156); ТжРСда чавдор шаклида келтирилиб, 'кора буғдой (рожь)' деб изоҳланган (509); демак, бу от ўзбек тилига тожикча шаклидаги о товушига а товушига алмаштириб олинган; 'маҳаллий буғдой' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 268).