ЗАМБИЛ
Tasnif: Бу от асли 'ур-', 'сол-' маъносини англатадиган тожикча
задан феълининг зан ҳозирги замон асоси билан (ТжРС, 148, 149) 'ер', тупроқ’ маъносини англатадиган бар отидан (ТжРС, 43) тузилган бўлиб, 'тупроқ ташиш асбоби' маъносини англатади (ПРС, 261; ТжРС, 150). Бу отнинг биринчи бўғини охирида н ўрнига м айтиладиган шакли мавжуд эканлиги ТжРсда акс эттирилган (150). Асли б товуши таъсирида н товуши
м товушига алмашган; шундан кейин бар таркибидаги а товуши и
товушига, сўнгра р товуши л товушига алмашган.