O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗАНЖИР

Tasnif: ТжРСга киритилган занжила отини занжир оти билан (150) қиёслаш кўрсатадики, бу отлар таркибидаги -ла, -р қисмлари асли қўшимча бўлиб, -ла қўшимчаси билан кичрайтириш маъноси (ТжРСда занчила "цепочка"), -р қўшимчаси билан 'йирик' маъноси ифодаланган. Шу нуқтайи назардан келиб чиқиб 'металл ҳалқалар' маъноси асли занжи оти билан англатилган, занжир оти 'йирик металл ҳалкапар’ маъносини англатган дейиш мумкин. Ўзбек тили тарихида занжир отидан занжирла- феъли ясалган бўлиб, 'эшик, дарвозани занжир билан беркит-' маъносини англатган.