
ЙЕЛВИЗАК
Tasnif: ’ҳаво оқимининг тор оралиқ бўйлаб бир томондан қарши томонга уриб туриши’. Кеча йе лв и з а к д а узоқ ўтириб қолиб шамоллабман. Бу от ’шамол’ маъносини англатувчи йел отидан ва виз товушга тақлид сўзига -а қўшимчасини қўшиб ясалган виза- феълидан таркиб топган, унга от ясовчи -к қўшимчаси қўшилган: [( йел) + (виз + а = виза-) = йел- виза-] + к = йелвизак.