ЗИМЗИЙО
Tasnif: Бундай товуш таркибли сифат ТжРСда йўқ. ЎТИЛга бу
сифат "сўзлашув тилига хос" таъкиди билан киритилиб, асли 'қоронғи' маъносини англатадиган сиёҳ сифатининг сим-сиёҳ кучайтирма шакли таркибида мураккаб товуш ўзгариши билан юзага келган дейилган [ф-т сим-сиёҳ;]. Бу сифатнинг кучайтирма шакли ТжРСда сип-сийоҳ тарзида и товуши билан ҳосил қилиниши мисолда акс этган (538). Зийо оти 'нур',
'ёруглик' маъносини англатади (ТжРС, 154); демак, асли сийоҳ сифати дейиш, сийоҳ сифатининг кучайтириш шакли сип-сийоҳ дейиш тўғри. Ўзбек сўзлашув тилида аввало охирги ҳ товуши айтилмай қўйгани натижасида сийо шакли юзага келган, сўнгра зийо оти таъсири билан с товуши з товушига, з товушининг таъсири билан п товуши м товушига алмаштирилган ; сип-сийоҳ —* сип-сийо —* зип-сийо —» зим-зийо; шундай
товуш ўзгаришларидан кейин бу сифат қисмлари чизиқчасиз қўшиб ёзиладиган бўлган.