O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗИМИСТОН

Tasnif: Бу от ПРСда хам (261), ТжРСда хам (155). ЎТИЛда ҳам (1,306) 'қиш' маъносини англатиши айтилган, лекин таркиби тўғрисида ҳеч нима дейилмаган. Юзаки ёндашиб бу от охиридаги -(и)стон қисмини қўшимча деб ажратиш тўғри эмас, чунки бу қўшимча ҳалқ, миллат номига қўшилиб, мамлакат, давлат; нарса номига қўшилиб, 'маълум бир нарса кўп жой' номини англатади (ТжРС, 542); 'киш' эса жой номи эмас, балки 'пайт (фасл)' номи. Шуни ҳисобга олиб бошқача фаразни билдирамиз. Бу от зим, ист, -он қисмларидан таркиб топган бўлиб, I) ист қисми - кўп маъноли истидан феълининг 'қатъий ўрин ол-' маъносидан ҳосил қилинган ист ҳозирги замон асоси (ТжРС, 169); 2) -он қисми - от ва сифат ясовчи қўшимча (ТжРС, 543); 3) зим асли 'қиш' маъносини англатадиган от бўлиб, Рус тилидаги зима отининг асоси билан муштарак (Тожик тили хам, рус тили хам хинд-европа тиллари оиласининг шохобчаларига мансуб). Агар шу фараз ҳакиқатга мос бўлса, зимистон оти 'қиш қатьий кучга кирган •гайт’ маъносини англатиши аён бўлади.