O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЗЎР

Tasnif: Бу бирлик ПРСда [зур] шаклида (263), ТжРСда зўр шаклида (158) келтирилган; ўзбек тилига тожик тилидаги шакли олинган; 'куч' каби от маъносини ҳам, 'кучли', 'улкан' каби сифат маъносини ҳам англатиш учун ишлатилади (ТжРС, 158). Бу бирликдан ўзбек тилида зўрай-, зўриқ-, зўрла- феъллари, зўрма-зўраки, зўрга равишлари ҳосил қилинган (ЎТИЛ, I, 312).