ИСТАРАСИ ИССИҚ
Tasnif: Бу ибора 'юлдуз' маъносини англатадиган
тожикча ситора отини (ТжРС, 360) -си қўшимчаси қўшилган бош келишик шаклида иссиқ сифати билан боғлаб ҳосил қилинган жумлага тенг: сўзлашув тилида ситора оти олдига и товуши қўшилиб, с товушидан кейинги и товуши ташланиб, о (а) товуши а товушига алмаштирилиб истара тарзида айтилади; 'юз кўриниши ёқимли' маъносини англатади
(ЎТИЛ, I, 337).