ИСРОФГАРЧИЛИК
Tasnif: Бу мавхум от 'ортиқ даражада бехуда, бефойда
сарфлаш' маъносини англатадиган арабча исроф отидан (АРС, 543) тожикча -гар қўшимчаси билан (ТжРС,542) ясалган исрофгар сифатига ўзбекча -чилик қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'ортиқ даражада бехуда, бефойда сарфлаш' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,336).