ЙОЛДОР
Tasnif: Бу сифат ўзбек тилида 'ҳайвон бўйнидаги узун туклар' маъносини англатадиган ўзбекча йол отига (УТЭЛ, 164) 'эга бўл-'
маъносини англатадиган тожикча доштан феълининг дор ҳозирги замон асосини (ТжРС, 136) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'қалин ва узун ёлли' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 255). Ёл оти ЎТИЛда хато равишда \ф-т\ деб таъкидланган.