O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАЖБАҲС

Tasnif: Бу сифат 'қийшиқ', 'тескари' маъносини англатадиган тожикча каҷ оти билан (ТжРС, 185) 'мунозара тарзида фикр юритиш', 'тортишув' маъносини англатадиган арабча баҳс отини (АРС, 56) қўшиб тузилган бўлиб, асоссиз ^қарши чикувчи', 'ўжар' маъносини англатади (ПРС, 396; ЎТИЛ, I, 358). Ўзбек сўзлашув тилида бу сифат кажбас тарзида (таркибидаги ҳ товушини ташлаб) айтилади.