
ЙЕМАКХОНА
Tasnif: ’овқат пишириб сотиладиган жой’. Кўча-кўйда нима кўп — емакхона кўп. Бу сўз йемак отига хана сўзини қўшиб тузилган: йемак + хана = йемакхана. ЎТИЛда бу сўз эскирганлиги, шу маъно ҳозир ашхана сўзи билан англатилиши таъкидланган. Бу "эскирган сўз"ни ҳозир кўп хонали хонадонлардаги ’овқатланиш хонаси’ маъноси учун ишлатиш ўринли бўлар эди (йатақхана, меҳманхана сўзлари қатори бу сўзни ҳам янгича маъно билан истеъмолга киритиш мумкин).