ЙЕМИШ
Tasnif: ’ейдиган нарса’, ’овқат’. Молга берсанг соз йеми ш, боқар сени ёз-у қиш (Мақол). Бу от қадимги туркий тилда ’истеъмол қил-’ маъносини англатган йе- феълидан -миш қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 334): йе- + миш = йемиш. Бу от асли ’мева- чева’ни билдирган (ПДП, 289; Девон, III, 19; ДС, 255), ’овқат’ маъноси кейинчалик юзага келган. Ушбу таъкидга асосланиб, бу сўзни йем отидан ’бироз’, ’маълум даражада’ маъносини ифодаловчи -(и)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган деб талқин қилиш ҳам мумкин: йем + иш = йемиш.