O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

КАРВОН

Tasnif: Бу от ПРСда [кар(е)ван] шаклида (391), ТжРС карвон шаклида келтирилган. Форс тили лугатида берилишига кўра бу отнинг биринчи кисми асли коре экани, бу кием охиридаги э мавҳум от ясовчи -и қўшимчаси экани, бу кўшимча талаффуз қилинмаслиги мумкинлиги аён бўлади. Тожик тили луғатида бу қўшимчали шакл келтирилмаган. Кор[е] оти 'иш, меҳнат, вазифа' каби маъноларни англатади (ТжРС, 192, 193). Кор оти таркибидаги о товуши ўзбек тилида а товушига алмаштирилган. Карвон оти таркибидаги иккинчи кием асли кузатувчи' маъносини англатадиган -бон кўшимчаси бўлиб, тожик тилида бу кўшимча таркибидаги б товуши в товушига алмаштирилган; ўзбек тилига шу шаклида олинган. Асли 'бошкарувчи киши' маъносини англатган бу от кейинчалик 'узоқ ерларга кж ташувчи туялар ва уларга қарайдиган шахслар' маъносини англатадиган бўлган. Бу от билан ўзбек тилида карвонбоши, карвонсарой отлари тузилган.