
КЕМАСОЗЛИК
Tasnif: Бу от ўзбекча кема отига (ЎТЭЛ, 201) 'яса-'
маъносини англатадиган сохтан феълининг (ТжРС, 364) соз ҳозирги замон асосини (ТжРС, 362) қўшиб ҳосил қилинган кемасоз отидан -лик қўшимчаси билан ясалган бўлиб, 'кема куриш билан шуғулланадиган соха' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 374). ЎТИЛда кема оти хато равишда ф-т
деб таъкидланган (378).