
ЙЕТИК
Tasnif: ’камолотга эришган’. Кейинги йилларда ёзувчиларимиз бир неча е т и к асарлар яратдилар. Бу сифат қадимги туркий тилда ’маълум бир манзилга бориб ол-’ маъносини англатувчи йет- феълидан -(и)к қўшимчаси билан ясалган: йет— + ик = йетик (Девон, III, 25: йетик). Бу сўзнинг иккинчи бўғинида ҳозирги туркий тилларда ҳам и айтилиши ва ёзилиши таъкидланган (ЭСТЯ, IV, 194). ЎТИЛда бу сўзнинг етук тарзида ёзилгани хато; шу хато етуклик сўзига ҳам кўчиб ўтган.