
ЙЕТМИШ
Tasnif: ’еттинчи ўнлик’. Акам бир кам е тм и ш ёшга кирди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони билдирган бу сўз ’олти билан саккиз оралиғидаги бутун мивдор’ни билдирган йети сонига -миш қўшиб ҳосил қилинган, кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган: йети + миш = йе- тимиш > йетмиш. Бу сўз таркибидаги миш қисми асли ’ўн’ маъносини билдирувчи сўз бўлган деб тахмин қилинади; баъзи туркий тилларда бу миқдор сонининг йетон (< йети + он) шаклида мавжудлиги шундай фикр юритиш тўғри эканини тасдиқлайди.