ЛАХТАК
Tasnif: Бу от 'парча', 'бўлак' маъносини англатадиган тожикча лахт
отига (ТжРС, 204) -ак қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'газлама ёки терининг бичикдан кейинги кичик парчаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 428). Бу от лахтак-лухтак шаклида ҳам ишлатилиб, "газлама ёки терининг парча-пурчалари' маъносини англатади.