ЛИППА
Tasnif: Бу от 'букиш' маъносини англатадиган [лафф] отига (ПРС,439) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган. Бу отнинг
биринчи бўғинидаги а товуши форс, тожик тилидаёк и товушига алмашган (ПРС, 443: [лифе] 2; ТжРС, 206: лифа). Ўзбек тилида фф товушлари пп товушларига алмаштирилган. Бу от 'иштоннинг иштонбоғ ўтказиш учун букиб тикилган юкори кисми' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 432). ЎТИЛда бу от [ф-т] деб таъкидланмаган.