ЛОВИЙА
Tasnif: Бу от ПРСда [лубийа] шаклида (441), ТжРСда лўбийо шаклида (208) келтирилган; ўзбек тилига у/ў товушларини о товушига, б
товушини в товушига, о(а) товушини а товушига алмаштириб олинган; 'оқ рангдаги чўзиқроқ дони мош донига ўхшаб бирин-кетин қобикка уланиб ўралган ўсимлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,433).