O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЛОЗИМОМАДА

Tasnif: Бу от 'зарур' маъносини англатадиган арабча лозим кесимлиги билан (АРС, 719) 'олиб бор-' маъносини англатадиган тожикча омадан феълининг ом ад ҳозирги замон асосидан тузилган лозимад бирлигига (ТжРС, 206) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб хосил қилинган бўлиб, 'хурсандчилик маросимига олиб бориш лозим бўлган совға' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 433). Бу от ўзбек сўзлашув тилида(аёллар нутқида) лозиманда шаклида айтилади.