ЛОЙХУРАК
Tasnif: Бу от 'нам, сув таъсирида юмшоқ, ёпишқоқ ҳолатга келган тупроқ', 'ботқоқ' маъносини англатадиган лой оти билан (ТжРС
207) 'овқат' маъносини англатадиган тожикча хўрок отидан (ТжРС, 434) тузилган бўлиб, ўзбек тилига к товуши олдидаги о (а) товушини а товушига алмаштириб олинган; ботқоқ ерларда яшайдиган узун тумшуқли қуш’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 434).