O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙИРИӉ

Tasnif: ’тўқималарнинг яллиғланиб бузилишидан ҳосил бўладиган ёмон ҳидли модда’, ’фасод’. Яра йиринг боғлаб қолган эди. Бу от қадимги туркий тилда ’бузилиб, табиий сифатини йўқот-’ маъносини англатувчи ири- феълининг йири- шаклидан -н қўшимчаси билан ясалган: йири- + и = йириӊ (ПДП, 388: йирицлик ’гнойный’; ДС, 263). Девонда бу феълнинг ири- шаклидан ясалган ириӊ сўзи келтирилган (Девон, I, 154).