ЙИҚ
Tasnif: ’қулат-’, ’ағдар-’ (эскирган). Билаги зўр бирни й и қ а р , билими зўр мингни й и қ а р (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл йық- тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 391; Девон, III, 70; ДС, 268); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йық- > йиқ-. Ҳозирги ўзбек тилида йиқ- феълидан кўра унга кучайтириш маъносини ифодаловчи -(и)т қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган йиқит- сўзи кўп ишлатилади [йиқил- сўзи эса йиқ- сўзига ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(и)л қўшимчасини қўшиб ясалган].