НАЙРАНГ
Tasnif: Бу от ПРСда [нейранг, ниранг] ва [нирандж] шаклларида
(576) келтирилган; ранг оти 'макр-хийла' маъносини хам англатиши айтилган (249). Шунга кўра найранг отининг маъноси ЎТИЛда 'ҳийла', 'алдамчилик' деб изоҳланган (494). Найранг оти бошланишидаги най қисмининг маъносини аниқлаб бўлмади.